E'lonlar

Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар, ҳузурида мазкур илмий кенгашлар тузилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ҳамда изланувчилар

ДИҚҚАТИГА

Илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда аттестация ишларини муддати ва моҳияти бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ кўриб чиқилишини ва талабларнинг ягоналигини таъминлаган ҳолда ҳамда ҳузурида илмий кенгашлар тузилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари иш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда 2019 йилнинг июль-август ойларида диссертацияларни илмий семинарларда муҳокама қилиниши ва диссертациялар ҳимояларини ўрнатилган тартибда ташкил қилиш мумкинлиги маълум қилинади.