Ishlanmalar
Фармацевтика саноати учун ишланмалар:
1. Оригинал дори препаратлари яратилди ва уларни тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат олинди:
- Фармакопея госсиполи – вирусларга қарши препаратларни яратиш учун субстанция;
- «Гозалидон таблеткалари 0,05» - хламидияга қарши препарат;
- «Мегосин суртмаси 1%» - герпесга қарши восита;
- «Лагоден инъекции учун» - қон кетишини тўхтатувчи препарат;
- «Тимоптин инъекция учун» - иммуномодулятор;
- «Полижель» - УТДда ишлатиш учун гель.
Санаб ўтилган дори шаклларининг субстанцияларини ишлаб чиқариш институтнинг тажриба базасида йўлга қўйилган, уларнинг доривор шакллари «Узфармсаноат» ДАК корхоналарида чиқарилади.
2. Қўллашга рухсат берилган дори препаратлари:
- «Випротон» - яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи препарат;
- «Салгивин» - бифункционал таъсирга эга бўлган қон ўрнини босувчи препарат;
- «Сафинол» - бифункционал таъсирга эга бўлган қон антикоагулянти;
- «Апикапсалвин» - яллиғланишга қарши препарат;
- «Тимогель» - яраларни битказадиган ва яллиғланишга қарши восита.
- «Рутан» – гриппга қарши препарат;
- Эритим – камқонликка қарши таъсирга эга препарат;
- ГЛАС – яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган самарали препарат;
3. Клиник синов босқичидаги дори препаратлари:
- «Лаговин» – гемостатик препарат;
- «Госситан» – гриппга қарши препарат;
- Гетасан ва Пунитан – ОИТСга қарши препаратлар;
- Провидин – гипоксияга қарши препарат;
- Госфен – ўсмаларга қарши препарат;
- Кальцитонин – гипокальцемик восита;
- Глилагин – гемостатик восита;
- Афлан – яллиғланишга қарши ностероид препарат;
- Кардин – ҳайвонларнинг органидан ажратилган регулятор пептидлар асосида яратилган тромб ҳосил бўлишини олдини олиш учун дори препарати;
- Глипред – преднизолоннинг сувда эрийдиган комплекси;
- Гемогубка – капилляр ва паренхиматоз қон кетишини тўхтатишга мўлжалланган коллаген асосидаги гемостатик қоплам;
- Биоплант – микроинплантат сифатида юмшоқ тўқималарни катталаштириш ва уларнинг етишмаган ўрнини тўлдиришга мўлжалланган инъекцион препарат. Узоқ вақт битмаган сурункали яралар, куйиш ва хирургик операциялардан кейинги яралар, тери қатлами ва юмшоқ тўқималарнинг нуқсонларини даволашга мўлжалланган.
- Биокор – ўсмаларга қарши оқсил табиатли препарат.
4. Клиникагача синов босқичидаги препаратлар:
- Витилиго касаллигини даволаш учун нанозаррачалар (липосомалар) асосида яратилган липосомал дори шакли;
- оёқ кафтининг анатомик-функционал ҳолатини компьютерда комплекс диагностика қилиш. Ушбу комплекс диабетик оёқ кафти синдроми бўлган қандли диабет билан оғриган беморларда структуравий бузилишларни аниқлаш учун мўлжалланган.
- Флудигель – аллергия ва замбуруғларга қарши гель
- Седанил – яра битказувчи композиция;
- Биомайрин – силга қарши комбинацияли таъсир кўрсатувчи препарат.
2010 йили янги дори препаратларининг биоэквивалентлиги ва биохавфсизлигини фармакокинетик баҳолаш бўйича аккредитив Синов маркази ташкил қилинди. Синов маркази фаолиятининг асосий йўналиши қуйидагилардир:
1. Генерик ва оригинал дори воситаларининг биоэквивалентлиги ҳақида хулоса бериш.
2. Генерик препаратларнинг клиник фармакокинетикаси (ишлаб чиқиш босқичида).
3. Янги дори препаратларининг фармакокинетик параметрларини ўрганиш.
Қишлоқ хўжалиги учун ишланмалар:
- ғўза тунламига қарши “эркак вакууми” ни яратиш йўли билан курашиш усули - ғўза тунламига қарши “ эркак вакууми” ни яратиш йўли билан янги кураш методи яратилди. Бу методда инсектицидлар солинган феромонли туткичлардан фойдаланиб ғўза тунлами оммавий қирилади.
- иммунофермент таҳлил асосида ғўзанинг вилтга чидамли навларини танлаб олиш учун жадаллаштирилган тест-система;
- ҳужайра технологиялари асосида юқори элита (сара) классидаги уруғлик картошкани ишлаб чиқариш технологиялари. Технология ҳужайра технологияси ёрдамида бошланғич вирусдан ҳоли бўлган картошка материалини in vitro да ўсимлик ва микротугунак кўринишида олиш ва тез кўпайтиришга асосланади. Ҳар йили картошканинг 15-
- озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги хом ашёларидаги гени модификацияланган организмларни аниқлаш учун ДНК-технологиялар;
- «БИОН» ўсиш ва ҳосилдорлик стимулятори - биоактив пептидлар комплекси, ВМ ҳузуридаги Давкимёкомиссия томонидан қишлоқ хўжалигида қўллаш учун 2018 йилгача рухсат берилган, самараси бўйича барча маълум бўлган чет эл ва маҳаллий аналоглардан устун туради. Стимулятор институтнинг тажриба базасида ишлаб чиқарилади.
- Ўсимликларнинг физиологик ҳолатини диагностика қилишнинг спектролюминесцент методи. Метод ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига турли омилларнинг таъсирини баҳолаш ва ўз вақтида агротехник тадбирларни оптималлаштириш ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш чораларини кўриш имконини беради.
Халқ хўжалигининг турли соҳалари учун ишланмалар:
- Гель-совун;
- Ф елими;
- Эмульсион смазка.


